
Расман: Ўзбекистон Кубоги финалини саудиялик ҳакамлар бошқаради
- 30-сентябр 2024, 18:12
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
5 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали учрашувини расман Саудия Арабистонининг тажрибали ҳакамлари бошқариб боради.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг хабарига кўра, бош ҳакам Холид Солих ал-Тураис. Унга қанотларда ҳамюртлари - Абдулраҳим Хабиб ал-Шаммари ва Муҳаммад Маки Алабакри ёрдамлашади. Шунингдек, ВАР ҳаками ҳам саудиялик бўлиб, Султон Санат ал-Харби бу ишни бажаради.
Қолгани ўзбекистонлик расмийлар: Захира ҳаками: Найим Қосимов, АВАР ҳаками Аҳрол Рисқуллаев, назоратчи Владислав Цейтлин ва учрашув комиссари Зохиржон Акрамхонов.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ