
Расман! Оливер Кан "Бавария"га қайтди
- 8-январ 2020, 10:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Бавария" клуби афсонавий дарвозабон Оливер Канни жамоа бошқаруви аъзоси сифатида таништирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 50 ёшли Кан "Бавария" бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггега ёрдамчи сифатида иш бошлайди. 2022 йилнинг 1 январида эса Руменинггенинг муддати ўз якунига етади ва унинг ўрнини айнан Кан эгаллайди.
Маълумот учун, Оливер Кан 1994-2008 йилларда “Бавария” шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ