
Расман! "Милан" ҳужумчиси А Сериянинг бошқа клубига кўчиб ўтди
- 14-январ 2020, 19:26
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" ҳужумчиси Фабио Борини "Верона" сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 28 ёшли футболчи янги жамоаси билан мавсум охиригача шартнома имзолади.
Маълумот учун, Борини жорий мавсум “Милан” сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос. У шунингдек "Челси", "Суонси", "Парма", "Рома", "Ливерпуль" ва "Сандерленд" каби клубларда ҳам ўйнаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ