
Расман! "Манчестер Сити" дарвозабон Зак Стеффенни ижарага берди
- 19-июл 2022, 16:52
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" дарвозабони Зак Стеффен мавсумни ижара асосида "Мидлсбро"да ўтказади. Бу ҳақда манчестерликлар клуб расмий сайти хабар берди.
27 ёшли футболчи бу йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши лозим. У АҚШ терма жамоасининг асосий посбони ҳисобланади.
"Шаҳарликлар" унга кўпроқ ўйин амалиёти ваъда қила олмайди ва шу муносабат билан уни ижарага беришга қарор қилган.
Маълумот ўрнида, Зак "Манчестер Сити"даги 2 йиллик фаолияти давомида 21 ўйинда иштирок этган. Шунингдек, у 2 АПЛ чемпионлиги ва лига кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ