
Расман! "Локомотив" яна бир футболчи трансферини эълон қилди! (Видео)
- 14-июл 2022, 16:08
- 0
- Футбол
"Локомотив" жамоаси янги футболчи трансферини маълум қилди. Унга кўра, ҳужумчи Иван Нагаев "темирйўлчилар" аъзосига айланди.
Иван аввал "Бухоро", "Сўғдиёна", "Қизилқум", "Динамо", Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоаларида тўп тепган. У Тошкент клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади.
Маълумот ўрнида, футболчи 2013-2016 йиллар оралиғида "Локомотив" таркибида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ