Расман! Иско Ла Лига клуби билан шартнома имзолади
- 7-август 2022, 15:33
- 0
- Футбол
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Иско расман фаолиятини "Севилья"да давом эттиради.
Андалусияликлар расмий сайти испаниялик футболчини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иско 9 йиллик фаолиятидан сўнг "қироллик клуби"ни тарк этганди. У мадридликлар таркибида 352 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол урган ва ўз номига 56 ассист ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ