
Расман! АПЛни яна бир клуб тарк этди
- 10-май 2021, 12:53
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англия премьер-лигасини тарк этган яна бир клуб номи аниқ бўлди. "Вест Бромвич" янги мавсумни Чемпионшипда бошлайди.
“Вест Бромвич” кеча АПЛнинг 35-турида “Арсенал”га имкониятни бой берди ва мавсум якунига қадар хавфли зонани тарк этиш имкониятини бутунлай йўқотди. Эътиборлиси, "Вест Бромвич" устози Сэм Эллардайс мураббийлик фаолиятида илк бор премьер-лигадан тушиб кетди.
Бундан аввалроқ, "Шеффилд Юнайтед" ҳам АПЛни тарк этгани маълум бўлган эди. Ушбу жамоа ҳисобида бор йўғи 17 очко бор.
Чемпионшипдан премьер-лигага "Норвич" ҳамда "Уотфорд" клублари йўл олди. Яна бир жамоа эса плей-офф учрашуви орқали ушбу масалани ҳал қилиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ