Расман: Алонсо "Реал Mадрид" бош мураббийи лавозимидан озод этилди!
- 12-январ, 22:37
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" клуби Хаби Алонсо билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Хаби Алонсо ҳар доим барча мадридисталарнинг меҳр-муҳаббати ва ҳурматини сақлаб қолади, чунки у “Реал Мадрид” афсонаси бўлиб, клубимиз қадриятларини доимо муносиб тарзда ифодалаб келган. “Реал Мадрид” ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади.
Биз Хаби Алонсо ва унинг мураббийлар штабига шу даврдаги фидокорона меҳнати ва садоқати учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда фаолиятларидаги кейинги босқичида омад тилаймиз", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ