Ральф Рангник қишда кимни олиб келиши аниқ
- 21-декабр 2021, 21:31
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Машҳур манбалар хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” январда биринчи трансферини амалга оширишга яқин турибди. Клуб "Марсель" футболчиси Бубакар Камарани қўлга киритиш ниятида.
Манбалар ёзишича, Ральф Рангник 22 ёшли ярим ҳимоячини “қизил иблислар” либосида кўрмоқчи. Камаранинг марселликлар билан шартномаси 2022 йилда тугайди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис қўл остида жамоа 2 та ўйинда ғалаба қозонди, бир марта мағлуб бўлди ва битта дуранг қайт этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ