
Ракитич "Барселона"га гол урса нишонлайдими?
- 9-феврал 2021, 23:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Севилья" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Барселона"га қарши бўладиган ўйинда собиқ жамоаси дарвозасига гол урган тақдирда уни нишонламаслигини айтди.
“Голни нишонламайман. Менда “Барселона” билан боғлиқ ёрқин хотиралар бор. У ерда қизим туғилди, у шаҳарда жуда кўп дўстларим бор ва маҳаллий мухлислар мени яхши кўради. Мен ҳатто "Барселона" мухлисларига нисбатан қилган муносабатим учун мукофотландим”, - деди хорватиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич 2014 йилдан 2020 йилга қадар “Барселона” сафида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ