Рафаэль Бенитес: Почеттинонинг ўрнида бўлганимда Кейнни захирада қолдирган бўлардим
- 31-май 2019, 22:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ньюкасл” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес эртага бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалида “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнни майдонга тушиши у қадар муҳим эмаслиги ҳақида гапирди.
“Агар мен шундай ҳолатга тушиб қолсам, у Кейнни захирада қолдирардим. У жамоанинг муҳим футболчиси ҳисобланади, бироқ улар финалгача усиз етиб келишди. Айни дамда бошқа футболчиларнинг ўйини яхши чиқяпти ва шу боис уларга ишонч билдириш керак деб ҳисоблайман”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” ўртасидаги финал учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ