"Қўқон-1912" қишки таътилга чиқди
- 29-декабр 2025, 12:57
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Қўқон-1912" жамоаси деярли 10 кун давом этган илк йиғиндан сўнг қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу хусусида матбуот хизмати маълум қилди.
Энди Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа 2026 йилги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини 3 январь санасидан бошлаб Қўқон шаҳрида давом эттиради.
Ушбу йиғиндан сўнг жамоа аъзолари Тожикистон ва Туркия Республикаларида йиғиннинг навбатдаги босқичларини ўтказишади.
Бўлажак йиғинларда жамоа сафига бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилар келиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ