
"Қўқон-1912" иккинчи даврага тайёргарликни бошлади
- 9-июл 2024, 17:38
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
«Қўқон-1912» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади. Жамоа аъзолари Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида йиғинга киришди.
"Қўқон-1912" жамоаси кунига икки маҳал машғулот олиб бормоқда.
Йиғинда иштирок этаётган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Мирзоҳид Жалилов, Азизхон Исақов, Исломжон Абдуллаев;
Ҳимоячилар: Фарход Мирахмадов, Бобур Акбаров, Зафар Акрамов, Зафар Ҳакимов, Андро Гиоргадзе, Александр Мерзляков, Аслиддин Тоштемиров
Ярим ҳимоячилар: Дониёр Исмаилов, Ислом Шарипов, Баҳром Абдураҳимов, Иброҳим Мухторов, Иброҳим Нўъмонов, Бекжон Жўрабоев, Жавоҳир Ҳусанов, Иқболжон Маликжонов, Асадбек Зокиржонов.
Ҳужумчилар: Сергей Петров, Шахзод Бешимов, Муҳаммадюсуф Турдалиев.
Клуб матбуот хизмати ўзгаришлар ва янги футболчилар ҳақида кейинроқ хабар беришини маълум қилди.