
Қишки трансферлар ойнасининг энг шов-шувли трансферларидан бири амалга ошиш арафасида
- 14-январ 2025, 09:27
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
ПСЖ ва "Наполи" Хвича Кварацхелия трансфери бўйича келишиб олди.
Душанба куни, яъни кеча клублар ушбу трансфер бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда "L'Equipe" ва "Le Parisien" нашрлари. Шартнома бонусларга ҳисобга олмаганда, тахминан 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Томонлар келишувнинг якуний тафсилотларини ҳал қилиши лозим. Хвичанинг ўзи аллақачон ПСЖ билан шахсий битим шартларини келишиб олган ва тиббий кўрикдан ўтиш учун амалдаги жамоасидан рухсат кутмоқда.
А Серия жорий мавсумида 23 ёшли футболчи 17 беллашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ