ПСЖнинг трансферлар рўйхатида 14 нафар футболчи бор. Номлар ҳам маълум
- 6-май 2023, 08:15
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Франциянинг ПСЖ клуби скаутлари жамоани жиддий равишда кучайтириш учун номзодлар қидирмоқда. Париж грандининг трансферлар рўйхатида 14 нафар футболчи бор.
Француз клуби учун номзодлар: Эмерик Ляпорт, Лукас Эрнандес, Эван НЪДика, Фикайо Томори, Ману Коне, Кефрен Турам, Юсуф Фофана, Иброҳим Сангаре, Мусса Диаби, Майкл Олис, Раян Черки, Бернарду Силва, Рандал Коло-Муани ва Виктор Осимҳен.
Аввалроқ ПСЖ ёзда аргентиналик Лионель Месси ва бразилиялик Неймар билан хайрлашмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Лига 1нинг 33-туридан сўнг парижликлар 75 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ