
ПСЖ яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин турибди (ФОТО)
- 11-июл 2022, 12:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр катта эҳтимол билан фаолиятини ПСЖда давом эттиради.
Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Париж клуби 27 ёшли словакиялик футболчининг трансфери учун “нерадзуррилар”га 65 миллион евро тўлайди.
Манбага кўра, Шкриньяр ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 7,5 миллион евро маош ҳамда яна 1,5 миллион евро қўшимча бонуслар олади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ