
ПСЖ президентидан Месси трансфери ҳақида сўрашди
- 4-декабр 2020, 20:35
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи француз телевидениесида меҳмон бўлди ва журналистларнинг Лео Месси хариди борасида берган саволларига жавоб қайтарди:
"Месси - "Барселона" футболчиси. Мен у ҳақида гапириш ҳуқуқига эга эмасман", - деди қатарлик ишбилармон.
Кун давомида Неймар парижликлар билан Месси жамоага олиб келинган тақдирдагина шартномани узайтириши ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ