
ПСЖ 2 нафар етакчи футболчисидан айрилди
- 25-феврал 2020, 09:28
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби ўзининг икки нафар асосий таркиб футболчисидан айрилди. Аниқроғи, ҳимоячи Тиаго Силва ва ярим ҳимоячи Андер Эррера жароҳат олди
Клуб расмий сайтининг хабар беришича бразилиялик футболчи 3 ҳафта, испаниялик футболчи эса 1,5 - 2 ойга сафдан чиққан.
Маълумот учун, 35 ёшли Силва жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 30 ёшли Эррера эса 18 та ўйинда 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ