
Про лигада марказий ўйин олдидан кимда имконият қандай?
- 8-октябр 2023, 12:08
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Эртага Про лиганинг навбатдаги турида «Қўқон-1912» жамоаси турнир жадвалидаги асосий рақиби «Динамо»га қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс олдидан "Қўқон-1912" матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтди.
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 23 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги 24-тўқнашув бўлади.
Ўйинларнинг 9 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 6 та баҳсда самарқандликлар қўли баланд келган. 8 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 28-28. Ўзаро ўйинларда «Қўқон-1912» 35 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг очкоси 26 тани ташкил этади.
Эътиборлиси, "Динамо" ҳали Қўқонда ютмаган. Кўрамиз, бу сафар нима бўларкин?
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ