
Про-лига. "Қўқон-1912" "водий дербиси"да йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
- 14-апрел 2023, 18:04
- 0
- Футбол
Про-лига 5-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди. Унда номинал меҳмонлар йирик 1:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қўқонликлар таркибида голларни Топволдиев (автогол), Исмоилов ва Ҳожимирзаев (дубль) киритди. Андижон клубининг ягона голи Мўйдинов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Қўқон-1912" турнир жадвалида 11 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. "Андижон-SGS" ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, клуб 10-поғонани банд этган.
{game}3586{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ