Превью. "Пахтакор" - "Машъал"
- 1-апрел 2025, 12:34
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлига 1-тур кечиктирилган ўйинида "Шерлар" Тошкентда "Жар" стадионида "Машъал"ни қабул қилади.
Чемпионатларда жамоалар ўзаро 38 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 27 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. "Пахтакор" 76 тўп киритган бўлса, "Машъал" 25 гол уришга эришган.
Тошкентда кечган 19 беллашувнинг 17 тасида "Пахтакор" муваффақият қозонган. Биттадан ўйинда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Ўз майдонидаги ўйинларда "Шерлар" 11 марта "Машъал" устидан йирик ютуққа эришган. Охирги марта Муборак клуби Тошкентда 2007 йил очкони қўлга киритган. Ўшанда баҳс 3:3 ҳисобида якунланган. Тошкентдаги сўнгги 11 тўқнашувда "Пахтакор" кетма-кет зафар қучган.
"Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасида ўйин 2 апрель, чоршанба куни "Жар" стадионида соат 19:30 да бошланади.