
Погба агентига қандай шарт қўйди?
- 12-декабр 2020, 00:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба агенти Мино Райоладан ўзига бошқа жамоа топишни талаб қилмоқда.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, агар Райола франциялик футболчининг талабини бажармаса, у ўзига бошқа агент ёллаши мумкин. Ўз навбатида, “қизил иблислар” ҳам Погбани яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб юбормоқчи.
МЮ Погбани 2016 йил 105 млн евро эвазига “Ювентус”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ