Пирло Роналдунинг агентидан ёрдам сўради
- 16-ноябр 2020, 19:35
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло ўз жамоаси таркибида “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Педру Нетуни кўрмоқчи.
20 ёшли футболчи икки мавсумдан бери Англия премьер- лигасида яхши ўйин кўрсатмоқда. Пирло португалиялик ўйинчини олишда Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ёрдам беришига ишонмоқда. Чунки бу мутахассис Нетунинг ҳам агенти ҳисобланади.
Шунингдек, Нетуда А Серияда ўйнаш тажрибаси бор. У Англияга кетгунига қадар “Лацио” шарафини ҳимоя қилган.
Дунё тўпурари Роналдуга тан берди
Роналдунинг зўрлиги яна бир бор тан олинди
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ