
Пентек учун курашга МЮ ҳам қўшилди
- 21-январ 2020, 15:44
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" форварди Кшиштоф Пентек учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра "Манчестер Юнайтед" польшалик футболчи учун курашда "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм"га рақобат қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” Пентекни 35 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 24 ёшли Пентек жорий мавсум “Милан” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ