
Педри Асенсиони “Барселона”га келишини хоҳлайди
- 25-ноябр 2022, 16:21
- Odilbek Fayzullayev
- 0
- Футбол
Марко Асенсионинг “Реал” билан шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади. Аммо жамоа билан футболчи шартномани узайтиришга келишиб олмаган. Вингерга “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар қизақётганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.
Педри испанияликни ўз клубига ўтишини истётганини айтди.
“Асенсионинг шартномаси билан нима содир бўлишини кузатиш керак. Менимча, барча яхши футболчилар “Барселона” таркибида ўйнаши лозим”, - деди ярим ҳимоячи.
Марко ўзининг шартномаси ҳақида қуйидагича гапирганди.
“Мен бу ерда 10 йил қолишни истайман. Аммо буни фақат мен эмас “Реал” ҳам хоҳлаши керак”, - деди 26 ёшли футболчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ