Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи қисмини ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу галги рақиб Украинанинг "Эпицентр" жамоаси бўлди. Учрашувда "шерлар" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. "Пахтакор" бу сафарги учрашувда асосий таркиб футболчиларини кўпроқ синовдан ўтказди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ