"Пахтакор" Сергеевнинг голи эвазига ғалаба қозонди
- 26-январ 2025, 22:27
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Пахтакор" навбатдаги ўртоқлик ўйинида Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси билан баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда "шерлар" кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ягона гол 52-дақиқада киритилди. Игор Сергеев жамоа фойдасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди.
Маълумот учун, ушбу баҳс "Пахтакор"нинг Анталиядаги йиғин доирасида еттинчи ўртоқлик ўйини бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ