"Пахтакор" ОЧЛ дебютантини йирик ҳисобда таслим этди
- 17-феврал 2020, 17:50
- Bekzod Isayev
- 4
- Футбол
Ҳозиргина ОЧЛ-2020 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашуви ўтказилди.
Биринчи таймда "шерлар" жуда қийналишди ва эътиборни тортадиган хавфли вазият ярата олишмади. Танаффусдан сўнг Шота Арвеладзедан кўрсатмалар олиб тушган тошкентликлар Игорь Сергеевнинг дубли ва Шерзод Аъзамовнинг голи эвазига ОЧЛ дебютантини мағлубиятга учратишди.
Шу тариқа, "Пахтакор" ОЧЛ 2-туридан кейин 6 очко жамғариб, йўқотишсиз юришини давом эттирмоқда.
{game}3268134{/game}

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ