"Пахтакор" бугун Остон Ўрунов жамоаси билан ўйнайди
- 10-феврал 2022, 10:05
- Bekzod Isayev
- 5
- Футбол
"Пахтакор" 10 февраль куни Россиянинг "Уфа" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.
Ушбу клуб 2010 йил охирида Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида ташкил этилган ва Россия премьер-лигасида иштирок этади. "Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Остон Ўрунов айни пайтда жамоа сафида ўйнаб келмоқда. Ҳозиргача расмий ёки назорат учрашувларида жамоалар тўқнаш келмаган.
"Пахтакор" - "Уфа" ўйини 10 февраль, пайшанба куни Белекдаги "Сусеси" стадионида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ