
"Пахтакор" 6 футболчиси билан хайрлашди
- 9-феврал 2024, 13:43
- Oybek Yo’ldoshev
- 2
- Футбол
“Пахтакор” 6 нафар футболчиси билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"2024 йилги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келаётган жамоамизни аксар футболчилар тарк этди. Биз уларга омад тилаймиз!", - дейилади хабарда.
Азизбек Турғунбоев - "Сивасспор", Одилжон Ҳамробеков - "Навбаҳор", Фаррух Сайфиев - "Навбаҳор", Ҳожимат Эркинов "Ал-Васл" ва бундан ташқари Пшемислав Банашак ҳамда Метью Стинворден ҳам "шерлар"ни тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ