
Париж-2024. Лазизбек Мулложоновнинг финалдаги рақиби ким бўлади?
- 4-август 2024, 21:15
- Oybek Yo’ldoshev
- 4
- Олимпизм
Бундан бироз аввал Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс дастурида яна бир вакилимиз ўзининг ярим финал жанггини якунлади. Эркаклар ўртасида -92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов ушбу босқичда тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг ўтказди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган жангда 4:1 ҳисобида ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Лазизбек Муллажонов финал йўлланмасини қўлга киритди.\
Унинг финалдаги рақиби озарбайжонлик Альфонсо Домингес бўлади ва жанг 9 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ