
Паралимпия. Рўза Қўзиева жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди!
- 24-июн 2024, 14:38
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Бугун аёллар ўртасида -73 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева умумий 381 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Ушбу натижадан сўнг, Ўзбекистон делегациясининг жаҳон кубогидаги медаларри сони 4 тага етди – 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ