
Ўзбекистонлик мутахассис “Aл Райян” - “Aл Ваҳда” учрашувида ишлайди
- 23-апрел 2021, 14:10
- Suhrob Xolbekov
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлар Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида фаолият олиб бориш учун таклиф этилганди.
ОФК инструктори Владислав Тсейтлин ОЧЛ “Э” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Aл Райян” (Қатар) - “Aл Ваҳда” (БAA) ўйинига ҳакамлар назоратчиси этиб тайинланди.
Мазкур учрашув бугун Гоадаги “Жаваҳарлал Неҳру” стадионида Тошкент вақти билан соат 19.30 да старт олади.
Маълумот ўрнида, Владислав Тсейтлин бунга қадар мазкур гуруҳнинг “Персеполис” - “Aл Ваҳда” ҳамда “Aл Ваҳда - Гоа” баҳсларида ишлаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ