
- #Саудия Арабистони
- #Темур Кападзе
- #Жасурбек Жалолиддинов
- #Ўзбекистон олимпия терма жамоаси
- #Ҳусаин Норчаев
Ўзбекистон халқаро турнирдаги юришини Саудияга мағлубият билан бошлади
- 23-март 2022, 20:30
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "Dubai Cup" халқаро турнирида иштирок этмоқда.
Бугун вакилларимиз мусобақадаги юришини Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилаётган тенгдошларига қарши ўйин билан бошлади. Учрашув "саҳро лочинлари"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки гол Абдуллоҳ Ҳамдан томонидан биринчи бўлимда киритилди.
Маълумот учун, бош мураббий Темур Кападзе қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширди:
Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шаҳзод Тоиров, Саидазамат Мирсаидов, Достон Турсунов, Абубакир-ризо Турдалиев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жасурбек Жалолиддинов, Отабек Жўрақозиев, Улуғбек Ҳошимов, Ҳусаин Норчаев.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ