Ўзбекистон вакили Осиё Олимпия кенгашининг энг нуфузли совринига муносиб кўрилди

Ўзбекистон вакили Осиё Олимпия кенгашининг энг нуфузли совринига муносиб кўрилди

Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Ассамблея доирасида қитъамизда узоқ йиллар Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ташкилотнинг энг нуфули соврини – "Буюк хизматлари учун" ордени топширилди.

Аҳамиятлиси, шу куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳам ушбу орденга муносиб кўрилди.

43-Бош Ассамблея доирасида Ўзбекистон томони Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича тақдимот ўтказиши белгиланган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ