Ўзбекистон U-17 термаси ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
- 25-апрел 2023, 18:30
- 0
- Футбол
Тошкентдаги "Локомотив" ўйингоҳида Ўзбекистон ва Яман 17 ёшли футболчилари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртларимиз сафида голларга Ал-Ҳаж (автогол), Лазиз Мирзаев, Қувончбек Абраев (пенальти) ва Дилшодбек Абдуллаев муаллифлик қилди. Рақибларимизнинг ягона голини Аббас Али Басарреа киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз 15 июндан 2 июлга қадар давом этадиган U-17 Осиё кубогида иштирок этади. Унда вакилларимиз Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан бирга "D" гуруҳидан жой олган.
Қайд этиш керак, Бангкок ва Чонбурида бўлиб ўтадиган финал босқичи ўйинлари қўшимча равишда FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига саралаш ҳам ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ