Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринда?
- 25-август 2022, 13:56
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
23-сентябрда рақиблик қиладиган Камерун терма жамоаси ФИФА рейтингида 38-ўринда жойлашган. Кейлор Навас ҳамюртлари 34-ўринни банд этиб турибди. Икки жамоа ҳам Қатарда ўтадиган мундиалда иштирок этади.
Маълумот учун, вакилларимиз рейтингда 77-поғонадан ўрин эгаллаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ