Ўзбекистон терма жамоасининг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлар учун ҳакамлар маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлар учун ҳакамлар маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, ВАРда эса Фу Минг фаолият олиб боради.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ