Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда
- 1-феврал 2025, 13:49
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Велоспорт
7-16-феврал кунлари Таиланднинг Пхитсанулок шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
28 январь куни бошланган йиғин 6 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг атлетларимиз қитъа биринчилигидаги иштирокини бошлашади. Машғулотларда 14 нафар спортчи қатнашмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ