
Ўзбекистон мусобақа мезбонини йирик ҳисобда таслим этиб, ярим финалга йўл олди
- 4-октябр 2022, 23:42
- Karim Xudayqulov
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Кувайтда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Кувайт учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Ҳамюртларимиз таркибида Чориев, Раҳматов ҳамда Нишонов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, терма жамоамиз ярим финалда Японияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ