
Ўзбекистон МТЖ аъзоси легионерга айланди
- 22-январ 2022, 14:33
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини ижара асосида Қатарнинг "Сайлия" клубида давом эттиради.
Жамоалар ўртасидаги келишувга мувофиқ Ҳамдамов 2022 йилнинг 30 июнига қадар "Сайлия"да ижарада ўйнайди. Ижара муддати тугаганидан кейин футболчи "Пахтакор" ихтиёрига қайтади
25 ёшли футболчи ўтган мавсум аввалида БААнинг "Ал-Наср" ва "Ҳатта" клубларида тўп тепган.
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ