Ўзбекистон Индонезияни 25 шайба фарқи билан мағлуб этди
- 17-апрел 2025, 18:47
- Jahongir Inomjonov
- 1
- Ўзбек спорти
Арманистон мезбонлик қилаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ишончли ғалабани тантана қилди. Бу сафар йигитларимиз Индонезияни 26:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳдаги пешқадамликни мустаҳкамлашди.
Олдинда битта ўйин — шанба куни турнир аутсайдери Малайзия термасига қарши ўйин қолди. Чемпионликни қўлга киритиш учун исталган ҳисобда ғалаба қозониш керак, фақатгина асосий вақтда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ