Ўзбекистон ҳам чиқиши кутилаётган "ЖЧ-2026" фаворитлари аниқланди
- 22-ноябр 2024, 12:20
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Goal" портали терма жамоаларнинг "ЖЧ-2026"да ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, нуфузли турнирнинг асосий фаворити сифатида "Евро-2024" ғолиби Испания термаси кўрилди. Аргентина терма жамоаси рейтингда иккинчи ўринда, Германия эса кучли учликни якунлади.
Кучли фаворитлар ўнталигига қуйидагича: Англия, Франция, Португалия, Италия, Нидерландия, Колумбия ва Бразилия кирди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги мундиал ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. "ЖЧ-2022" финал учрашувида Лионель Скалони шогирдлари Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ