Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди
- 9-апрел 2025, 17:18
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Ўзбек спорти
Жорий йилнинг 2-8 апрель кунлари Нукус шаҳрида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунига кўра ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Қашқадарё вилояти жамоасига, 2-ўрин Фарғона вилояти жамоасига, 3-ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди.
Қизлар ўртасида эса 1-ўринни Андижон вилояти жамоасига, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига, 3-ўринни Хоразм вилояти жамоаси қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ