Ўзбекистон - Сурия: Учрашувни ким шарҳлайди?
- 13-январ 2024, 12:39
- Suhrob Xolbekov
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлайди. Тошкент вақти билан 22:30да бошланадиган ўйин Сопрт тв орқали намойиш қилинади.
Мазкур баҳсни Хайрулл Ҳамидов шарҳлаб боради. Бу ҳақида журналистнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди:
"Кечаги очилиш ўйинидан сўнг барчанинг эътибори тамомий Осиё чемпионатига муҳрланди. Бугун ўзбек халқи учун навбатдаги тарих очилади. Эктор Купер бошчилигидаги Сурия миллий жамоасига қарши ўйин!
22:30дан бошлаб “Спорт” каналида Ўзбекистон — Сурия ўйини жонли трансляция қилинади. Биргамиз".
Маълумот учун, бугун гуруҳдаги рақибларимиз Австралия ва Ҳиндистон ҳам ўзаро куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ