
Ўзбекистон - Сурия. Қайси терма жамоанинг Трансфермаркт порталидаги қиймати юқори?
- 12-январ 2024, 19:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Эртага Осиё кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин билан ўз юришини бошлайди. Вакилларимиз жой олган гуруҳда, шунингдек, Австралия ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари ҳам бор.
Эртанги қарама-қаршилик олдидан вакилларимиз ва рақибларимиз таркибидаги футболчиларнинг умумий қийматини солиштириб чиқдик. Бунда бизга статистик маълумотлар билан шуғулланувчи ҳамда футболчиларни баҳосини белгилаб берувчи портал - Трансфермаркт мезон бўлиб берди.
Мазкур портал талқинига кўра, Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг айни дамда таркибга жалб этилган футболчиларининг трансфер қиймати - 25.45 миллион еврони ташкил этади. 

Рақибларимиз Сурия терма жамоаси таркибидаги футболчиларнинг умумий қиймати - 16.58 миллион евро.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ