Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди
- 18-декабр 2025, 23:12
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Озарбайжон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган учрашувда "Сабаҳ" ўз майдонида "Қарабоғ" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг мезбонларнинг очколари сони 34 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ