
Остон Ўруновнинг келажаги нима бўлди?
- 20-август 2022, 20:01
- Makhmudov Jamshidbek
- 1
- Футбол
Москванинг “Спартак” клуби матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Зеленов “оқ-қизиллар”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов атрофида юзага келган вазиятга изоҳ берди.
Аввалроқ “Спартак” бош директори Евгений Мележиков Ўрунов билан шартномани бекор қилиш истаги борлигини маълум қилганди.
- Мележиков шу ҳафта Ўрунов билан учрашиши керак эди. Учрашув қандай ўтди?
- Мележиков номидан гапиришим нотўғри бўларди. Аммо Ўрунов ҳали ҳам “Спартак” машғулотларида қатнашмоқда, деди Зеленов “Sport24” нашрига.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ