
Остон Ўрунов Суперлигада қолиши мумкинми?
- 8-декабр 2023, 20:26
- Suhrob Xolbekov
- 2
- Футбол
Айни дамда эркин агент бўлиб турган Остон Ўруновнинг кейинги манзили барча учун қизиқ. У ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев қуйидагича изоҳлади:
Остон Ўруновнинг агентлари айни дамда футболчининг кейинги жамоаси масаласида иш олиб бормоқда. Маълумотларимизга қараганда футболчига Россия, Қатар ва БАА клубларидан таклифлар келиб тушган. Остонни ўзи ҳам легионерга айланишни истамоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Маълумот учун, Ўрунов 2020-2022 йиллар давомида Россиянинг "Уфа", "Спартак" ва "Урал" жамоаларида ҳаракат қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ