
Остон Ўрунов жамоасининг "Зенит"га қарши ўйини ҳақида муҳим хабар эълон қилинди
- 3-март 2022, 15:47
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Россия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Зенит" ва "Уфа" жамоалари ўртасидаги ўйин 7 март Тошкент вақти билан соат 18:30 га кўчирилди.
Ушбу ҳолатга Санкт-Петербургда 6 март куни оммавий тадбирлар ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълумот учун, "Зенит" айни дамда премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қиладиган "Уфа" эса 15-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ